Ўзбекистон ёнғоқ етиштириш ва экспорт қилиш бўйича дунёда етакчи ўринлардан бирини эгаллаган. Ноёб иқлим шароити ва ан’анавий етиштириш усуллари туфайли Ўзбекистонда етиштирилган ёнғоқлар ўзининг юқори сифати, табиийлиги ва ўзига хос та’ми билан ажралиб туради, бу эса уни бутун дунё исте’молчилари орасида машҳур қилиб келмоқда.
Ўзбекистонда етиштиилган ёнғоқлар табиийлиги ва ўзига хос та’ми билан жаҳон ишлаб чиқарувчилари ва дистрибюторлари э’тиборини тортиб келмоқда. Биз, "SAG Gardens" компанияси ёнғоқнинг барча фойдали хусусиятлари сақланиб қолиши учун замонавий технологиялар ва қайта ишлаш усулларидан фойдаланган ҳолда маҳсулот сифатини диққат билан кузатиб борамиз.
Шунингдек, биз мижозларимизга қулай ҳамкорлик шартларини таъминлаб, бевосита ишлаб чиқарувчидан сифатли маҳсулотлар олиш имкониятини тақдим этамиз. Бундан ташқари, бизнинг ёнғоқларимиз кўпинча қандолатчилик ишлаб чиқарувчилари, ресторанлар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар учун афзал кўрилган танловдир.
Ҳозироқ буюртма беринг ва маҳсулотларимиз сифатига ўзингиз баҳо беринг!